Ўзбекистонда Гонконг гриппи аниқланди
Ўткир респиратор вирусли инфекция билан касалланиш даражаси эпидемия чегарасидан 34,3 фоизга паст, деди Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси (СЭС) раиси ўринбосари Нурмат Отабеков.
Шунингдек, мамлакатда йил бошидан буён 4 та “чўчқа гриппи” ҳам қайд этилган. Санитария-эпидемиология қўмитасининг қўшимча қилишича, сўнгги ҳафтада аҳоли ўртасида H3N2 (гонконг гриппи) билан касалланиш 25,5 фоизга камайган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг