Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар кўпайди

17:03 31 Декабрь 2021 Жамият
1545 0

Экология давлат қўмитаси 2021 йил учун атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар сонини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 12 941 та шундай қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, бу 2020 йилга нисбатан 1520 тага кўп – 11 421. Жарималар миқдори 3 миллиард 228 миллион сўмни ташкил этди.

Қайд этилишича, энг кўп ҳуқуқбузарликлар Андижон вилоятида – 1852 та, Самарқанд вилоятида – 1490 та, Сурхондарё вилоятида – 1 655 та. Энг кам ҳуқуқбузарликлар Бухоро вилоятида – 506, Тошкент шаҳрида – 310 та, Навоий вилоятида – 368 та аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер