Ўзбекистонда 52 819 та корхона қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига қурилиш соҳасида 52 819 та корхона рўйхатдан ўтган.
Уларнинг ўсиш суръати 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 8,6 фоизга ошган.
Сўнгги йилларнинг мос даврида ушбу соҳада рўйхатдан ўтган корхоналар динамикаси қуйидагича:
— 2019 йилда – 37 624 та;
— 2020 йилда – 42 610 та;
— 2021 йилда – 47 635 та;
— 2022 йилда – 48 647 та;
— 2023 йилда – 52 819 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг