Ўзбекистонда 51,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
Фото: Иллюстратив фото
ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, 29 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 169 281 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
● 1-босқич эмланганлар — 16 668 нафар,
● 2-босқич эмланганлар — 13 054 нафар,
● 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар — 139 559 нафар.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,4 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 76,4 фоизга етган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг