Ўзбекистонда 11 та янги ГЭС қурилиб, қўшимча 587 мегаватт электр қуввати яратилади

14:38 24 Февраль 2021 Иқтисодиёт
1112 0

Президентнинг 2017 йил 2 майдаги қарори билан 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқулланган эди. Бу дастурга жами 3 млрд. 400 млн. долларлик 65 та лойиҳа киритилган бўлиб, шундан 34 таси янги қувватлар ташкил этиш, 31 таси мавжудларини модернизация қилишга қаратилган, деб хабар берди Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.

Қайд этилишича, бугунги кунда 1 минг 100 мегаваттлик 12 та лойиҳа ишга туширилган. 950 мегаваттлик яна 20 та лойиҳа якуний босқичда амалга оширилмоқда.

Жорий йилда умумий қиймати 1 млрд. 420 млн. доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган. Хусусан, 11 та янги гидро электр станцияси қурилиб, 587 мегаватт электр қуввати яратилади. Қолган 5 та лойиҳага кўра, мавжуд станциялар модернизация қилиниб, ишлаб чиқариш имконияти кенгайтирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер