Ўзбекистон жамияти дунёвийлик принципида ривожланиш йўлини танлаган — Адлия вазирлиги
Диний мавзуда чиқишлар қиладиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, дунёвийлик принципидаги қонунларни шубҳа остига олиш ҳолатлари аниқланган.
Адлия вазирлиги ахборот хизмати таъкидлашича, инсонлар хулқ-атворига алоҳида шахсларнинг ахлоқий-диний қарашлари билан эмас, балки амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан баҳо берилиши лозим.
Вазирлик Ўзбекистонда диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслигини, ушбу конституциявий тамойилдан ҳеч қачон воз кечилмаслигини қайд этди.
Ўзбекистон халқи дунёвийликка асосланган инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлайди. Ушбу ҳақиқатни шубҳа остига олишга, мутаассиб ғояларни тарғибот қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, — дейилади вазирлик баёноти сўнгида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг