Ўзбекистон ва Жанубий Корея транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги янги лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

13:07 03 Декабрь 2023 Сиёсат
367 0

Корея Республикасида бўлиб турган транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдуғафоров бошчилигидаги ишчи гуруҳ икки мамлакат ўртасида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Hyundai Rotem”, “KEC Corporation”, “Cheil Engineering” ва “Dohwa Engineering” компаниялари раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар давомида Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган замонавий тезюрар поездларнинг техник имкониятлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишилди.

Шунингдек, Корея Республикаси  грант маблағларини жалб этган ҳолда Интеграциялашган жамоат транспортини мониторинг қилиш марказини ташкил этиш, Тошкент – Самарқанд тезюрар темир йўлини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, йўл хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.

Ишчи гуруҳ вакиллари ташриф давомида КEC корпорациясининг пуллик автомобиль йўлларини онлайн мониторинг қилиш маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер