Ўзбекистон ва Япония U-20 терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказди

10:35 26 Март 2026 Спорт
250 0

Кеча, 25 март куни Ўзбекистон миллий футбол марказидаги “Дўстлик“ стадионида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония U-20 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Мазкур баҳсни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бевосита стадиондан томоша қилди.

Учрашув 1:0 ҳисобида Япония U-20 терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга Каташи Юной муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 30 март санасида яна бир бор Япония U-20 терма жамоаси билан ўйин ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер