Ўзбекистон ва Ветнам ўртасида жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома имзоланди
Фото: Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги
Бош прокуратура маълумотига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Ветнам Бош прокурори Ле Мин Чи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Конструктив мулоқот давомида томонлар икки давлат назорат органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.
Учрашув якуни бўйича икки давлат ваколатли органларининг жиноят процесси доирасида ҳуқуқий ҳамкорликни амалга ошириш имконини берадиган Ўзбекистон ва Ветнам ўртасида жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг