Ўзбекистон ва Франция ўртасида ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг истиқболлари муҳокама қилинди

21:51 07 Май 2023 Сиёсат
631 0

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазир-делегати Оливе Бешт бошчилигидаги делегация аъзолари ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасида ҳозирги кунда ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати муҳокама қилинди. Хусусан:

— «Voltalia» компанияси томонидан Хоразм вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича ўтказилган тендерда ғолиб бўлиб, ҳозирда молиявий якунланиш чоралари кўрилмоқда. Компания томонидан ҳамкорлик алоқаларини бошқа йўналишларда ҳам кенгайтириш юзасидан амалий ишлар олиб борилаётгани;

— «Total Eren» компанияси томонидан 2022 йил май ойида Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси муваффақиятли ишга туширилганлиги учун мазкур станциянинг қувватини яна 100 МВтга ошириш масаласи кўриб чиқилди. Бундан ташқари, компания Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳар бирининг қуввати 450 МВтдан бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилишига қизиқиш билдираётгани;

— EDF компанияси билан ҳамкорликда Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида иссиқлик электр станцияларини қуриш лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш чоралари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, учрашув давомида «Бюро Веритас» ва «Текнип» компаниялари билан илмий-тадқиқот ва муҳандислик йўналишларида ҳамкорлик ва  «Аксенс» компанияси билан биргаликда мамлакатимизда катализаторларни ишлаб чиқариш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер