Ўзбекистон ва Беларусь автомобиль транспортида лицензиялаш тизимини бекор қилмоқчи
Фото: Freepik
Ўзбекистон ва Беларусь юкларни автомобилда халқаро ташишни лицензиялаш тизимини ўзаро бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Беларусь транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатлар Беларусь юк ташувчилари учун 6000 та «икки томонлама ва транзит» ҳамда 4000 та «учинчи давлатларга кириш/чиқиш» миқдорида қўшимча Ўзбекистон рухсатномаларини ажратиш бўйича келишувга эришди.
Рухсатнома — бу транспорт воситасини хорижий давлат ҳудудидан ўтказиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат. Рухсат битта, кўп, махсус ва кўп томонлама бўлиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг