Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Париж Олимпиадасида иштирок этувчи таркиби маълум
Фото: UFA
Ўзбекистон олимпиада терма жамоасининг «Париж-2024» учун тўлиқ таркибини эълон қилди. Бу ҳақда UFA матбуот хизмати эълон қилди.
Турнир регламентига мувофиқ, 3 нафар 23 ёшдан юқори футболчилар — Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов жамоага жалб этилди. Тимур Кападзе томонидан тақдим этилган умумий рўйхатдан 23 нафар футболчи жой олган.
Рўйхатдан Абдувоҳид Нематов, Владимир Назаров, Ҳамидилло Абдунабиев, Абдуқодир Ҳусанов, Асадбек Раҳимжонов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳусниддин Алиқулов, Саидазамат Мирсаидов, Зафармурод Абдираҳматов, Иброҳимҳалил Юлдашев, Алибек Давронов, Абдурауф Бўриев, Беҳруз Аскаров, Жасур Жалолиддинов, Иброҳим Ибрагимов, Умарали Раҳмоналиев, Диёр Холматов, Руслан Жиянов, Алишер Одилов, Остон Урунов, Аббосбек Файзуллаев, Элдор Шомуродов ва Ҳусайн Норчаевлар жой олган.

Эслатиб ўтамиз, бизнинг жамоа Париж Олимпиадасидаги иштирокини 24 июль куни Испанияга қарши ўйин билан бошлайди.
Аввалроқ У-23 терма жамоамиз аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг Испанияга трансфери борасига ойдинлик киритилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди
- Жавоҳир Синдаров «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди
- Ижтимоий ҳимоя тизимида янги механизмлар жорий этилади
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хурсаной Умарова 86 ёшида вафот этди
- Сенатор томонидан маҳаллаларда томорқачилик ва боғдорчиликни ривожлантириш ишлари ўрганилди
- Ёш парламент аъзолари форумида барқарор тараққиёт ва глобал ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг