Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Жанубий Кореяга мағлуб бўлди
Кеча, 1 апрель куни Тайланд мамлакатида 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақаси старт олди. Бугун мусобақада Владимир Панов бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам ўз иштирокини бошлади.
Афсуски, ушбу ўйинда қизларимиз 2:0 ҳисобида Жанубий Корея терма жамоасига мағлуб бўлишди. Ўйинда киритилган икки голга Чо Хе Ён ва Хе Рин Жин муаллифлик қилдилар.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақадаги навбатдаги ўйинини 5 апрель санасида ўтказади. Ушбу баҳсда жамоамизга амалдаги жаҳон чемпиони Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоаси рақиблик қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг