Ўзбекистон тўққиз ойда қанча бензин импорт қилгани маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 104 миллион долларлик 289 миллион литр бензин импорт қилинган.
Маълумотларга кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 137 миллион литрга кўпдир.
Ўзбекистонга бензин экспорт қилувчи асосий давлатлар қуйидагилардир:
Россия - 140,5 миллион литр;
Туркманистон - 126,8 миллион литр;
Қозоғистон - 16 миллион литр;
Ироқ - 3,6 миллион литр.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг