Ўзбекистон ТИВ раҳбари БАА вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент девони вазири билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи доирасида БАА вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент девони вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан музокаралар ўтказди.
“Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент девони вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён Ҳазрати Олийлари билан учрашдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. — Ўзбекистон – БАА алоқаларини янада кенгайтириш, иқтисодий дипломатияни илгари суриш, доимий алмашинувларни қўллаб-қувватлаш, дўстлигимизни мустаҳкамлаш юзасидан самимий мулоқот ўтказдик”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг