Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хитой элчисини қабул қилди

19:49 11 Октябр 2023 Сиёсат
531 0

Фото: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Хитой элчиси Юй Сзюнни қабул қилди.

— Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюнни қабул қилишдан мамнунмиз, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. — Тобора кенгайиб бораётган Ўзбекистон-Хитой стратегик ҳамкорлиги кун тартибига оид бир қанча йўналишлар, жумладан, бўлажак олий ва юқори даражадаги мулоқотларга доир масалаларни кўриб чиқдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер