Ўзбекистон сўнгги 7 ойда 6 минг тоннадан зиёд балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилган

08:34 13 Сентябр 2022 Иқтисодиёт
1055 0

Фото: Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 48 та хорижий давлатдан қиймати 11,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 6,1 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган.

Балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотларини импорт қилган давлатлар:

— Россия – 2,9 минг тонна;

— Ветнам – 905 тонна;

— Латвия – 822 тонна;

— Қозоғистон – 435 тонна;

— Норвегия – 327 тонна;

— Литва – 322 тонна;

— Хитой – 41,4 тонна;

— Туркия – 35 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер