Ўзбекистон салкам 8 миллион долларлик олма экспорт қилди
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 7 млн. 952 минг АҚШ доллари қийматидаги 17 869 тонна олма экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, олманинг 41 фоизи Қозоғистонга ва 30 фоизи Россияга экспорт қилинган.
Шунингдек, жорий йилда олманинг экспорти Тожикистонга 2,3 баробарга, Бирлашган Араб Амирликларига 2,2 баробарга ва Россияга 1,2 баробарга ортган.
Жорий йилдан илк бора юртимиздан Беларус, Мўғулистон, Чехия ва Украинага олма экспорти йўлга қўйилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг