Ўзбекистон Россия — Хитой — Мўғулистон саммитига мезбонлик қилади

18:32 07 Сентябр 2022 Дунё
897 0

Фото: Синьхуа

Россия президенти Владимир Путин яқин орада Ўзбекистонда Мўғулистон президенти билан учрашиши, шунингдек, Россия, Хитой ва Мўғулистон раҳбарларининг уч томонлама саммитини ўтказиш режалаштирилганини маълум қилди.

«Тез орада Ўзбекистонда Мўғулистон президенти билан учрашув ўтказишни режалаштирилмоқда, у ерда Хитой Халқ Республикаси раиси иштирокида ҳам уч томонлама саммит ўтказиш режалаштирилган», — деди Россия президенти чоршанба куни Мўғулистон  Бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдене билан учрашувда. 

Россия президенти Владимир Путин 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда ташкил этиладиган ШҲТ саммитида иштирок этади. Демак, Россия — Хитой — Мўғулистон саммити айни шу кунлари ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер