Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган давра суҳбатида мамлакатимизнинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди

09:24 19 Декабрь 2022 Сиёсат
647 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

В. Норов таъкидлаганидек, Ўзбекистон кўп томонлама дипломатия тамойилларига қатъий риоя қилиб, халқаро институтлар билан мулоқот доирасида янги уфқларни очмоқда.

Хусусан, мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг глобал муаммоларни ҳал қилиш ва халқаро хавфсизликни таъминлашда марказий ролини мустаҳкамлаш тарафдоридир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ доирасида қатор йирик таклифларни, шу жумладан, Марказий Осиёда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланишнинг глобал мақсадларига эришиш учун шароит яратиш бўйича ташаббусларни илгари сурди.

Яқинда, 14 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилинди

Давра суҳбати иштирокчиларининг эътибори Ўзбекистон Раҳбарининг Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича йиғилиш майдонида эълон қилинган БМТ шафелигида Афғонистон бўйича халқаро музокаралар гуруҳини тузиш таклифига қаратилди.

«Ўзбекистон Раҳбари томонидан илгари сурилган бу ва бошқа кўплаб ташаббусларни биргаликда амалга ошириш барча ютқазадиган қарама-қаршиликлар ва рақобатдан холи бўлган кенг кўламли минтақалараро ҳамкорликни шакллантиришга имкон беради», деди В. Норов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири мамлакатимизнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислиги ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

Мазкур тузилмада республика раислиги транспорт, саноат кооперацияси, энергетика, озиқ-овқат ва экологик хавфсизлик, инновация, рақамли трансформация ва яшил иқтисодиёт каби устувор йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги стратегик қирраларини очишга қаратилганлиги қайд этилди.

Ушбу жабҳаларнинг ҳар бири бўйича ҳамкорлари билан биргаликда рекорд миқдордаги ҳужжатлар қабул қилинди. Бу ШҲТга аъзо барча давлатларининг кўп қиррали алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлигини кўрсатмоқда.

«Tаркиби янги иштирокчилар билан кенгайиб, халқаро нуфузи мустаҳкамланиб бораётган ташкилотдан жуда яхши ва ижобий сигналдир», деди В.Норов.

ШҲТ саммитида Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти эътиборига Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлиги ташаббусини ҳавола этди. Унинг мақсади – бизнинг умумий келажагимизга бефарқ бўлмаган, ихтилофларга қарамасдан келишилган ёндашув ва қарорларни излашга тайёр, «Самарқанд руҳи» тамойилларига ҳамфикр бўлганларнинг барчасини глобал мулоқотга жалб қилишдир.

Ўзбекистон кўп томонлама дипломатияси ҳақида сўз юритар экан, Владимир Норов Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанддаги саммитини ҳам эслатиб ўтди. Ушбу тадбир Ташкилотнинг ўзаро ҳамкорлик платформасидан савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар соҳаларда амалий мулоқот бўйича тўлақонли минтақавий ташкилотига айланиш дастурини тасдиқлади.

Саммит якунлари бўйича ТДТда раисликни қабул қилган Ўзбекистон Ташкилот доирасида прагматик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга тайёрдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер