Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари «Royal Mining Group» компанияси раиси билан учрашди

22:48 07 Май 2023 Сиёсат
499 0

2023 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев «Royal Mining Group» компанияси (Кувайт) раиси Иад Ал-Солиҳни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва мазкур компания ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди. Мамлакатимиз иқтисодиётига Кувайт инвестицияларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тоғ-кон саноати, тиббиёт, фармацевтика, қурилиш материаллари соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер