Ўзбекистон Қозоғистон сунъий йўлдошидан фойдаланади

17:16 24 Октябр 2018 Жамият
1473 0

“Қазақстан Ғариш Сапари” миллий компанияси делегациясининг Ўзбекистонга амалга оширган ишчи ташрифи чоғида космик соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда “Казинформ” ахборот агентлиги хабар берди.
Қабул қилинган меморандумда қуйидагилар назарда тутилган:

- Қозоғистоннинг Ерни масофадан зондлаш космик тизими маълумотларидан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш;

- Ўзбекистон сунъий йўлдош геодезия тармоғини яратиш;

- давлат ва маҳаллий ижро органлари учун геопорталлар яратиш.

Музокаралар давомида ўзаро алоқаларнинг асосий йўналишлари, жумладан, аэрокосмик ҳамкорлик ва Ерни масофадан зондлаш соҳасини ривожлантириш бўйича доимий мулоқот олиб боришга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер