Ўзбекистон қиймати 2 млн. АҚШ долларлик анжир экспорт қилган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 9 та давлатга қиймати 2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 7,2 минг тонна анжир экспорт қилган.
Анжир экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,7 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп анжир экспорт қилган давлатлар:
— Қозоғистон – 6,9 минг тонна;
— Россия – 186 тонна;
— Қирғиз Р. – 84 тонна;
— Беларус Р. – 4,1 тонна.
2022 йилнинг 10 ойида хорижга энг кўп анжир экспорт қилган ҳудудлар:
— Хоразм вилояти – 2,7 минг тонна;
— Сурхондарё вилояти – 2,6 минг тонна;
— Наманган вилояти – 1,1 минг тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг