Ўзбекистон Президентининг Россия Федерациясига ташрифи бошланди

14:05 05 Октябр 2023 Сиёсат
490 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташрифнинг биринчи манзили – Қозон шаҳрига келди.

Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Қозонда қатор тадбирлар бўлиб ўтади.Эртага, 6 октябрь куни, Москвада бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувда икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер