Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: president.uz
21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари ва Қозоғистоннинг биринчи Президенти бир-бирини муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаб, қардош халқларимизга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг