Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга жўнаб кетди

18:07 01 Март 2023 Сиёсат
937 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ Боку шаҳрида давлатимиз раҳбари Қўшилмаслик ҳаракатининг дунёда пандемиядан кейинги тикланиш масалаларига бағишланган саммити ялпи сессияда иштирок этади.

Шунингдек, Озарбайжон Президенти билан учрашув ўтказилиши, унда етакчилар икки томонлама аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер