Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрига келди

15:00 27 Октябр 2022 Сиёсат
682 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига келди.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Остонада биринчи «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақамиз мамлакатлари ва Евроиттифоқ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер