Ўзбекистон Президенти “Engro Group” компанияси раҳбари билан ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифи доирасидаги ишбилармонлик тадбирлари давомида “Engro Group” компанияси раиси Аҳсан Зафар Сайид билан учрашув ўтказди.
Компания Покистоннинг энергетика хавфсизлигига катта ҳисса қўшиб, энергетика, нефть-кимё ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида катта тажрибага эга.
Суҳбатда Президентими компаниянинг кимё саноатидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, чорвачиликни ривожлантириш ва чорва маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шериклик учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг