Ўзбекистон-Полша парламентлараро алоқалари мустаҳкамланмоқда

13:47 29 Ноябрь 2022 Сиёсат
576 0

2022 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон делегациясининг ЕХҲТ ПА кузги сессиясидаги иштироки доирасида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Р. Алимовнинг Полша Сенати вице-маршали (вице-спикери) М. Каминский билан учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар икки томонлама муносабатларни, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорликни ва халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон томони мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди, савдо-иқтисодий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида ҳали фойдаланилмаган катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, М.Каминский Ўзбекистонга Полша инвестицияларини жалб қилишда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини билдирди, Полша меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлади. У Полша парламенти аъзолари Полша-Ўзбекистон кўп қиррали ҳамкорликни жадал ривожлантириш ва мустаҳкамлашни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашига ҳамда Ўзбекистон делегациясининг ЕХҲТ ПА тадбирларида фаол иштирок этишига ишонтирди.

Учрашув якунлари бўйича яқин вақт ичида «Ўзбекистон – Полша» парламентлараро дўстлик гуруҳининг навбатдаги мажлисини ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашувда, шунингдек, Сейм депутати, «Полша – Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари П.Бейда, Ўзбекистоннинг Полшадаги Элчиси Б.Бабаев ҳам иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер