Ўзбекистон парламенти вакилларидан иборат делегация аъзолари Озарбайжонга боришди

19:19 23 Ноябрь 2023 Сиёсат
302 0

Жорий йил 21-22 ноябрь кунлари Ўзбекистан Республикаси парламенти вакилларидан иборат делегация аъзолари амалий ташриф билан Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрига боришди.

Делегация аъзолари Бокуда ўтказилган Туркий давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА) ташкил топганининг 15 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этишди.

Туркий давлатлар парламентлари ва элчихоналари аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашган анжуман доирасида «Ҳайдар Алиев ва парламентаризм» ва «ТуркПАнинг 15 йиллиги: ўтмиш тажрибаси, бугунги воқелик ва истиқболлар» мавзуларидаги давра суҳбатлари ташкил этилди.

Конференция давомида миллий парламентимиз аъзолари ҳам нутқ сўзлаб, 2008 йилда ташкил этилган Туркий давлатлар Парламент Ассамблеяси туркий тилли халқлар парламентлари ўртасидаги ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда; қонун устуворлигини таъминлаш, самарали бошқарув ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилишда муҳим платформа сифатида хизмат қилаётгани эътироф этилди.

Шунингдек, Делегация аъзолари ташриф доирасида Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев мангу қўним топган Фахр хиёбонига бориб, буюк давлат ва сиёсат арбоби қабрига гул қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер