Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Афғонистондан устун келди

09:34 10 Апрель 2026 Спорт
204 0

Кеча, 9 апрель куни “Дўстлик” стадиони мезбонлик қилаётган 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги CAFA кубоги мусобақасининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Афғонистон термаси билан куч синашди.

Учрашув Айдер Курбаев бошқарувидаги жамоанинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Эммануэль Эмонкпайре, Улуғбек Хайруллаев ва Камолиддин Акбаралиев муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дастлабки ўйинида Қирғиз Республикаси терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақадаги учинчи ўйинини Туркманистон ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу баҳс 11 апрель санасида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер