Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши режалаштирилган
Архив фото
Ўзбекистон Ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилишга тайёргарлик кўриши лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга навбатдаги Мурожаатномаси вақтида маълум қилинди.
“Келгусида ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш бўйича тегишли ишларни амалга оширишимиз керак. Албатта, бу катта марра. Лекин биз бу маррага қодир эканлигимизни кўрсатсак, тўғри бўлар эди”, дея гапириб ўтди Президент.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг