Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Корея Республикасида ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси Корея Республикасида илк бор ўтказилган Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иштирок этиб, энг юқори натижани қайд этди.
Мазкур мусобақа давомида жанговар ҳаракатлар реалликка яқин бўлиши учун шаҳар ва тоғ ҳудудларида ташкил этилган амалий машғулотларда томонлар қарама-қарши куч сифатида жанг олиб борди. Унда асосан, дунёнинг етакчи давлатларидан сараланган жамоалар иштирок этди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси пухта ва самарали ташкиллаштирилган тайёргарлик натижасида мусобақа мобайнида жасурлик, ғалабага бўлган иштиёқ, юксак даражадаги касбий ва руҳий тайёргарлик, шунингдек, шахсий таркибнинг жипслигини намоён этди.
НАТО стандартларига асосланган ушбу мусобақанинг 12 та “жанги”да ўзбекистонлик ҳарбийлар 10 та ғалаба билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса АҚШ ҳамда Корея Республикаси жамоаларига насиб этди — тўрттадан ғалаба.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, Тошкент халқаро аэропортида халқаро майдонда юртимиз байроғини баланд кўтарган ҳарбийларимиз тантанали равишда кутиб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг