Ўзбекистон хорижга 13,9 миллион долларлик олхўри экспорт қилди
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 13 млн. 914 минг АҚШ доллари қийматидаги 23 404 тонна олхўри экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, олхўрининг 42 фоизи Қозоғистонга, 42 фоизи Россияга ва 16 фоизи Қирғизистонга экспорт қилинган.
Шунингдек, жорий йилда олхўрининг экспорти Афғонистонга 5 баробарга ва Туркманистонга 3,7 баробарга ортган.
Жорий йилдан илк бора юртимиздан Мўғулистонга олхўри экспорти йўлга қўйилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг