Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Миралиев вафот этди
Кўпгина роллари билан халқимиз қалбидан жой олган актёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Миралиев оламдан ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” хабар берди.
Тоҳир Миралиев “Тилла бува“ (2011), “Учар отлар“ (2011), “Қовун“ (2012), “Жасур“ (2011), “Аросат“ (2009), “Чавандоз“ (2007), “Армон“ (1987) каби кўплаб фильмларда рол ижро этган.
“Халқ сўзи Online” таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг