Ўзбекистон ҳудудига янада иссиқ ҳаво кириб келиши кутиляпти
24-27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кутиляпди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев хабар берди.
24-25 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 41-42 даражагача;
24-27 июлда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 42-44 даражагача;
25-27 июлда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида 41-42 даражагача кўтарилади.
24-26 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзи жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг