Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасида Космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатилди

14:01 10 Май 2022 Сиёсат
756 0

Фото: Иллюстратив фото

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–239-сон, 10.05.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасида Космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур Битим 2021 йил 6 декабрда Нур-Султон шаҳрида имзоланган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер