Ўзбекистон-Франция: ўзаро ишончга асосланган манфаатли ҳамкорлик йўлида

13:00 15 Ноябрь 2023 Сиёсат
210 0

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Бугунги кунда ҳам ўзаро манфаатдорлик ва ҳурматга асосланган дўстона муносабатлар жадал ривожланмоқда.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда. Мана шундай амалий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган мулоқот Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтди.

Унда вазир Иброҳим Абдураҳмонов ва “zoom” платформаси орқали Франциянинг “Rungis-Semmaris” компанияси вакиллари, лойиҳага алоқадор мутасаддилар иштирок этди.

Мулоқот асосини Француз компанияси ҳамкорлигида Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида агрологистика комплексларини ташкил этиш масалалари ташкил қилди.

Конструктив руҳда ўтган мулоқот, самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим майдонга айланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер