Ўзбекистон делегацияси ЖССТ Европа минтақавий қўмитасининг 73-сессиясида иштирок этмоқда — ССВ
Шу кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий қўмитасининг 73-сессияси бўлиб ўтмоқда. Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилаётган ушбу нуфузли тадбирда ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо 53 та давлатнинг соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари жам бўлган.
Сессияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Хусусан, Ф.Шарипов тадбир доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами масалалари бўйича ўтказилган шўба йиғилишида сўзга чиқиб, юртимизда тиббиётнинг бирламчи бўғинида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.Тадбир давомида аъзо мамлакатларда санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимидаги асосий муаммолар, соҳани рақамлаштириш, ушбу жараёнда сунъий интеллект ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиш, тиббиёт ходимлари меҳнат шароитларини яхшилаш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, йиғилиш доирасида 2023-2030 йилларга мўлжалланган қочоқ ва мигрантларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича Ҳаракатлар режаси ҳамда бошқа қатор стратегия ва “Йўл хариталари” қабул қилиниши кутилмоқда.
Сессия 26 октябрь куни ўз ишини якунлайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг