Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореяда Марказий Осиё давлатларининг истиқболли истеъдодларини тайёрлаш бўйича минтақавий форумда иштирок этди

13:30 02 Июнь 2023 Сиёсат
818 0

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Жанубий Кореянинг Чхунчхоннам-до провинциясида Марказий Осиё давлатларининг истиқболли истеъдодларини тайёрлаш бўйича минтақавий форум ишида иштирок этди.

Форумдан кўзланган асосий мақсад академик ривожланишни таъминлаш, сифатли олий таълим олиш, зарур малакага эга бўлиш, хорижлик талабаларни компанияларда маълум бир касб бўйича иш топиши, шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан иқтидорли талабаларни кўпроқ жалб этишдан иборат.

Анжуманда Марказий Осиё давлатларининг элчилари, Сунмун университети, Чунгнам давлат университети ва Ёнам коллежи раҳбарлари, шунингдек, Чхунчхоннам-до провинцияси вице-губернатори, Бандлик ва меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Корея Кичик ва ўрта бизнес ҳамда стартапларни қўллаб-қувватлаш агентлиги, Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ва Чонгнам Тадбиркорлар кенгаши минтақавий вакиллари иштирок этишди.

Тадбир Сунмун университети ва Чхунчхоннам-до провинцияси ташаббуси билан ўтказилди.

Форум якунида Марказий Осиё давлатларидан талабаларни Чхунчхоннам-додаги олий таълим муассасаларига, жумладан, Сунмун университетига жалб этиш, шунингдек, битирувчиларга Корея Республикаси компанияларида ўз мутахассислиги бўйича муносиб иш топишга кўмаклашиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутувчи кўп томонлама ҳужжатни имзолаш маросими ташкил этилди.

Ҳозирги кунда Сунмун университетида Фарғона Ўзбекистон-Корея халқаро университетининг 114 нафар талабаси "3+1 дастури” бўйича таҳсил олмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер