Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирларининг 49-сессиясида қатнашмоқда

12:38 17 Март 2023 Сиёсат
868 0

Ушбу анжуманда иштирок этаётган ИҲТга аъзо 56 давлат вакиллари сиёсий, иқтисодий, инсон ҳуқуқлари, халқаро ахборот, ҳуқуқий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишдаги резолюцияларни қабул қилишади.

Сессия доирасида Ўзбекистон томони бир қатор резолюцияларни қабул қилиш учун тақдим этган. Улар орасида, жумладан, «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт мавзусидаги Тошкент халқаро конференцияси натижалари» ҳамда «ИҲТга аъзо давлатларнинг Самарқанддаги Халқаро ёшлар форуми» ҳужжатлари бор.

«Афғонистонни қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий ташаббуслар» резолюциясида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўтказилган қатор халқаро конференциялар, Афғонистонда таълим соҳасини ривожлантириш, қўшни мамлакатни савдо-иқтисодий ва инфраструктура йўналишларига жалб этиш, «Термиз–Мазори Шариф–Кобул–Пешовар» темир йўлини ҳамда «Сурхон–Пули Хумри» электр узатиш линияларини барпо этиш каби ташаббусларимиз асосий ўрин тутади.

Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган резолюциялар, хусусан, Афғонистонга бағишланган конференция ушбу мамлакат муаммоларини ҳал этиш, мамлакатнинг хавфсизлик ва иқтисодий тараққиётга эришиши йўлларини ишлаб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини алоҳида таъкидлашмоқда.

ИҲТ Ташқи ишлар вазирларининг 49-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер