Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича “C5+1» форматида махсус вакиллар даражасидаги махсус сессия йиғилишида иштирок этди

12:44 01 Август 2023 Сиёсат
470 0

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 27 июль куни Афғонистон бўйича “C5+1» маслаҳатлашув форматида махсус вакиллар даражасидаги (Марказий Осиё+АҚШ) махсус сессия йиғилишида иштирок этди. 

ТИВ маълумотига кўра, тадбир давомида афғон инқирозини ҳал этиш, мамлакатга тез фурсатда гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакат янги ҳукуматига нисбатан мужассамлашган позициясини ривожлантириш, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Иштирокчи давлатлар вакиллари Афғонистонда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ҳақида сўз юритиб, Толибон томонидан жаҳон ҳамжамиятининг талабларини бажариш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.

Хусусан, форум иштирокчилари афғонистонлик аёллар ва қизларнинг таълим олиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш зарурлигини таъкидладилар.

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг махсус вакиллари минтақадаги террорчилик таҳдидларига қарши биргаликда курашиш, шунингдек, Афғонистон ҳудудини халқаро террорчилик ташкилотлари учун хавфсиз бошпанага айлантиришнинг олдини олиш борасида якдил  фикр билдиришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер