Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида “Оппоғой ва унинг дўстлари” спектакли намойиш этилди
Инсценировка муаллифи ва постановкачи режиссёр Шуҳрат Ибрагимов, рассом Евгения Бисерова, мусиқа танловчи Баҳодир Зокиров. Мазкур спектакль илк бор 2012 йилда саҳналаштирилган.
Спектаклда ўзига хос характерлар, актёрларнинг кулги ва ҳазилга бой импровизациялари, эртакнамо декорациялар ва ёрқин либослар асар мазмунига хизмат қилади.
Ролларда Асал Аҳрорхўжаева, Худоёрхон Аҳмадхонов, Наргиза Рустамова, Бахтиёр Турғунов, Асқар Ҳикматов, Санжар Исломоҳунов, Шавкат Исроилов, Абдуллоҳ Исмаилов, Мусулмон Юнусов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг