Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди
Бугун, 30 январь куни Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Ханой шаҳрида Вьетнам термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Ўйин 6:2 ҳисобида Котрина Кулбите бошқарувидаги жамоанинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда дастлаб, майдон эгалари 2 та тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимда Котрина Кулбите шогирдлари тўлиқ назоратни ўз қўлига олдилар. Дастлаб, Людмила Карачик кетма-кет 3 та гол киритиб, терма жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Кейинги дақиқаларда Дилрабо Асадова, Мафтунa Шойимова ва Омина Валихонова ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйдилар. Шу тариқа ўйин 6:2 ҳисобида якунланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг