Ўзбекистон Америка Давлатлари Ташкилотида доимий кузатувчисига айланди

12:08 04 Ноябрь 2021 Жамият
512 0

Америка Давлатлари Ташкилоти (АДТ) Доимий кенгаши бир овоздан Ўзбекистонга доимий кузатувчи мақомини берди. 

Ўзбекистон мазкур ташкилотда кузатувчи мақомини олган 73-мамлакат сифатида қайд этилди.

АДТ Доимий кенгаши раиси Жошуа Фиажо Ўзбекистоннинг Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари билан, биринчи навбатда, савдо ва инвестисиялар соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Ташкилот платформасидан фойдаланиш истагини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, Фиажо Ўзбекистонни 9–11 ноябрь кунлари бўлиб ўтган АДТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги 51-сессиясида иштирок этишга таклиф қилди.

Америка давлатлари ташкилоти – 1948 йилда Панамерика иттифоқи негизида тузилган халқаро ташкилот. Ташкилотга Шимолий ва Жанубий Американинг 34 та штатлари киради. 

АДТнинг мақсади, қитъада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, аъзо давлатлар ўртасида рўй берадиган ихтилофларни бартараф этиш, четдан тажовуз қилинган тақдирда унга қарши биргаликда ҳаракат қилиш, АҚШ, Канада ва Лотин Америкасидаги жами 33 аъзо мамлакатга тааллуқли сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий муаммоларни ҳал этишга ёрдам бериш, иқтисодий, ижтимоий ва маданий тараққиёт йўлида ҳамкорлик қилишдан иборат.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер