Ўзбекистон аҳолиси қачон тўлиқ вакцина қилинади?

16:29 03 Май 2021 Жамият
1148 0

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари ва ҳолатлар ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон аҳолиси қачон тўлиқ вакцина қилинади. Муайян муддат режалаштирилганми? Мутахассис мазкур саволга жавоб берди.

«Аҳоли орасида оммавий иммунитет ҳосил қилиб касалликни назорат қилиш имкони яралгунига қадар вакцина давлатимизга олиб келинади. Бунинг учун йиллар керак бўлар балки.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, давлатимизда бошқа инфекцияларни олдини олиш мақсадида Миллий эмлаш жадвали шакллантирилган ва у вакциналар ҳам давлатимиз томонидан олиб келинади ҳамда болалар туғилганидан Миллий эмлаш жадвали асосида бепул эмланади», дея маълум қилди Севара Убайдуллаева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер