Ўзбекистон Афғонистон, Эрон ва Италия билан авиақатновларни вақтинчалик тўхтатди

11:09 02 Март 2020 Жамият
889 0

Архив сурат

 

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Афғонистон, Эрон ва Италияда бўлиб турган ёки мазкур давлатларга боришни режалаштираётган фуқароларга маълумотнома билан чиқди.

COVID-19 коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакат Транспорт вазирлиги Афғонистон Ислом Республикаси, Эрон Ислом Республикаси ва Италия Республикаси авиация идоралари ва компанияларини 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб мазкур давлатлар билан авиақатновларнинг вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида расман хабардор қилди.

Билдирилишича, Ўзбекистон томони коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашиши билан мазкур мамлакатлар авиакомпанияларининг мавжуд слотлари қайта тикланишига кафолат берилишини тасдиқлади.

Ўзбекистон фуқароларига Афғонистон, Эрон ва Италиядаги ҳолатнинг яхшиланишига қадар ушбу мамлакатларга боришдан тийилиб туришлари тавсия этилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ хорижда, жумладан коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Аввалроқ, Uzbekistan Airways авиакомпанияси коронавирус сабабли Токио ва Рим шаҳарларига ҳам парвозларни вақтинчалик тўхтатгани хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер