Ўзбекистон афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди — фото
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик юклари ортилган автомашиналари Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказиб берилди.
Бу галги кўрсатилган ёрдам аввалгиларидан фарқли равишда, оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларнинг ўзларига тарқатилди.
420 та оилага мўлжалланган инсонпарварлик ёрдами таркибида 50 килограммдан ун, 25 килограммдан гуруч, 10 килограммдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан тушонка, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша маҳсулотлари мавжуд.
Инсонпарварлик юклари 11-12 сентябрь кунлари қўшни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг