Ўзбекистон 6 ойда 8 млн. AҚШ долларига тенг бодринг экспорт қилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 6 ойида хорижга қиймати 8,0 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 8,3 минг тонна бодринг экспорт қилган.
Бодринг экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 2,5 млн. АҚШ долларига ошган.
2021 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон бодринг экспорт қилган давлатлар:
Қирғиз Р. – 4,3 минг тонна
Қозоғистон – 3,0 минг тонна
Россия – 961,3 тонна
Тожикистон – 24,6 тонна
БАА – 1,3 тонна
Германия – 0,3 тонна
Чехия – 0,2 тонна
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг