Ўзбекистон 41 та давлатдан какао ва шоколад импорт қилган

10:21 12 Сентябр 2022 Жамият
598 0

Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон 41 та хорижий давлатлардан 24,2 минг тонна какао ва шоколад импорт қилган.

Какао ва шоколад импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.

7 ойида Ўзбекистон энг кўп какао ва шоколад импорт қилган давлатлар:

Россия – 17,4 минг тонна;

Туркия – 1,3 минг тонна;

Украина – 991 тонна;

Қозоғистон – 886 тонна;

Нидерландия – 702 тонна;

Полша – 474 тонна;

Хитой – 458 тонна;

Беларус – 187 тонна;

Германия – 181 тонна;

Италия – 101 тонна;

Испания – 84 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер